23 июл. 2020

“Сув ва иқлим ўзгариши” республика танлови ғолиблари

Кенг жамоатчиликнинг, хусусан ёшларнинг эътиборини сув ресурсларини барқарор бошқаришга ва улардан оқилона фойдаланишга, сув танқислиги билан боғлиқ долзарб муаммоларни ечишга, сув экотизимларини асрашга қаратилган 22-март Бутунжаҳон сув кунини нишонлаш доирасида  БМТ ТДнинг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда “Сув ва иқлим ўзгариши” номли республика танловини ўтказди. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» кенг қамровли дастурининг бир қисмидир.

Танловнинг барча иштирокчиларига, шунингдек, уларни фаол қўллаб-қувватлаган устозлари ва дўстларига миннатдорчилик билдирамиз. Биз ҳолис комиссиямиз аъзоларига, уларнинг фаолияти ва ушбу муҳим тадбирга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Иштирокчиларнинг барча ишлари комиссия томонидан ҳолис баҳоланди.

Танлов ғолибларини эса табриклаймиз.

 

«Сув – бу ҳаёт!» мавзусидаги постерлар танлови

# 1-ўрин: Ноутбук, 2- ўрин: Планшет, 3- ўрин: Қаттиқ диск

1 – ўрин: Суярова С., ТҚХММИ, Каршинский филиал

2 – ўрин: Худайберганов Р., Тошкент шаҳри, №-23 мактаб

3 – ўрин: Субхонов Ф., Тошкент архитектура ва қурилиш институти

 

«Сув ва иқлим» мавзусидаги видео-роликлар танлови

# 1-ўрин: Ноутбук, 2- ўрин: Планшет, 3- ўрин: Қаттиқ диск

1 – ўрин: Кодиров С., ТҚХММИ

2 – ўрин: Хаитов Н., ТҚХММИ Карши филиали

3 – ўрин: Хасанов А., ТҚХММИ

 

«Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқаришда глобал иқлим ўзгаришини таъсири» мавзусидаги баҳс мунозара

# Жамоаларнинг ҳар бир қатнашчисига берилади. 1-ўрин: Ноутбук, 2- ўрин: Планшет, 3- ўрин: Қаттиқ диск

1 – ўрин: WRM жамоаси (ТҚХММИ) - Саидумарова C., Адхамов P., Адхамов Ж.

2 – ўрин: NEW SCIENTISTS жамоаси (ТҚХММИ) – Хакимов Ш., Байдуллаев С., Шахимардонова Н.

3 – ўрин: ЖАЙХУН жамоаси (ТҚХММИ) – Хамидов А. , Бобокулова Ф., Тешаев Н.

 

Сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши инновацион технологиялар танлови

# 1-ўрин: Ноутбук, 2- ўрин: Планшет, 3- ўрин: Қаттиқ диск

1 – ўрин: Адхамов P., ТҚХММИ

2 – ўрин: Тургунбоев Т., Турин политехника университети

3 – ўрин: Абдурахмонов А., ТҚХММИ

 

«Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришни яхшилашдаги аёлларнинг роли: мавжуд қийинчиликлар ва ечимлар» мавзусидаги иншо танлови

Соврин: Планшет

Даниёрова Х., ТҚХММИ.

“Сув бу ҳаёт!” мавзусида онлайн викторина

Соврин: Қаттиқ диск

Мусаев Д. Қозон федерал университети

Ҳолибларни тақдирлаш маросими 2020 йил 25-август куни ZOOM платформасида онлайн тарзда ўтказилиши режалаштирилган. Танлов ғолибларига тадбирнинг аниқ санаси ва вақти кўрсатилган таклифномалар юборилади.

Другие новости