World Water Day 2020

22 март — Бутунжаҳон сув куни

Сув ва иқлим ўзгариши

“Сув ва иқлим ўзгариши” республика танлови ғолиблари

Кенг жамоатчиликнинг, хусусан ёшларнинг эътиборини сув ресурсларини барқарор бошқаришга ва улардан оқилона фойдаланишга, сув танқислиги билан боғлиқ долзарб муаммоларни ечишга, сув экотизимларини асрашга қаратилган 22-март Бутунжаҳон сув кунини нишонлаш доирасида  БМТ ТДнинг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда “Сув ва иқлим ўзгариши” номли республика танловини ўтказди. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» кенг қамровли дастурининг бир қисмидир.

Танловнинг барча иштирокчиларига, шунингдек, уларни фаол қўллаб-қувватлаган устозлари ва дўстларига миннатдорчилик билдирамиз. Биз ҳолис комиссиямиз аъзоларига, уларнинг фаолияти ва ушбу муҳим тадбирга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Иштирокчиларнинг барча ишлари комиссия томонидан ҳолис баҳоланди.

Танлов ғолибларини эса табриклаймиз.

Қизлар, танловларда фаол иштирок этинг!
Янгиликлар
11 авг.

COVID-19 chaqaloqlarni emizish jarayoniga qanday ta'sir qiladi?

Xavfsiz emizish bo'yicha onalarga ko'rsatma.

23 июл.

“Сув ва иқлим ўзгариши” республика танлови ғолиблари

Танловнинг барча иштирокчиларига, шунингдек, уларни фаол қўллаб-қувватлаган устозлари ва дўстларига миннатдорчилик билдирамиз. Биз ҳолис комиссиямиз аъзоларига, уларнинг фаолияти ва ушбу муҳим тадбирга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз. Иштирокчиларнинг барча ишлари комиссия томонидан ҳолис баҳоланди.

01 июл.

“Сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши инновацион технологиялар” танлови учун тайёрланган ғоя ва макетлар тақдимоти

Видео-презентациялар 2020 йилнинг 1 июлдан 10 июлга қадар қабул қилинади. Кўрсатилган муддатдан кечга қолган презентациялар қабул қилинмайди

Танлов ғолиблари 2020 йил 20 июль куни www.WWD2020.uz  сайтида эълон қилинади

26 май.

Nafas olish gigiyenasi

Odam yo'talganda yoki aksa urganda viruslar qay tarzda tarqaladi?

Nima uchun nafas olish gigiyenasiga rioya qilish muhim?

Bu haqda Ozodaxon sizga batafsil aytib beradi.

26 май.

Chekish va virus

Chekish o'pkangiz va tanangizning boshqa a'zolariga jiddiy zarar yetkazadi hamda sizni COVID19 infeksiyasiga qarshi kurashda yanada himoyasiz qiladi. Hozir chekishni tashlash, o'zingizni himoya qilish va sog'lig'ingizni yaxshilashning ayni vaqti.